وَإِنَّ مِنكُمۡ لَمَن لَّيُبَطِّئَنَّ فَإِنۡ أَصَٰبَتۡكُم مُّصِيبَةٞ قَالَ قَدۡ أَنۡعَمَ ٱللَّهُ عَلَيَّ إِذۡ لَمۡ أَكُن مَّعَهُمۡ شَهِيدٗا ٧٢
Албатта, ичингизда ортда қоладиганлар ҳам бор. Агар сизга мусийбат етса, у: «Аллоҳ Ўзи менга неъмат берди, яхшиямки, улар билан бирга ҳозир бўлмаганим», дейди. 33
Izohlar
33 (Яъни, душманга қарши сафарбарлик эълон қилинганда қўзғалмай ортда қоладиганлар ҳам бўладики, улар мунофиқлардир. Мунофиққа барибир, ўзини ҳар мақомга мослаб, ҳар қандай сафсатани баҳона қилаверади.)
Tafsir
Эй мусулмонлар, ораларингизда қўрқоқлик қилиб, душманга қарши жангга чиқишдан ортда қоладиган, бошқаларни шошмасликка чақирадиган кимсалар бор. Улар иймони заиф мунофиқлардир. Сизлар мағлубиятга учрасангиз ёки ҳалок бўлсангиз, ўзлари саломат қолганига хурсанд бўлиб, Аллоҳ ёрлақаб, улар билан бирга бормабман, акс ҳолда мен ҳам ҳалок бўлардим, дейдилар.