وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن رَّسُولٍ إِلَّا لِيُطَاعَ بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ وَلَوۡ أَنَّهُمۡ إِذ ظَّلَمُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ جَآءُوكَ فَٱسۡتَغۡفَرُواْ ٱللَّهَ وَٱسۡتَغۡفَرَ لَهُمُ ٱلرَّسُولُ لَوَجَدُواْ ٱللَّهَ تَوَّابٗا رَّحِيمٗا ٦٤
Қайси бир Пайғамбарни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз. Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳимли Зот эканини топган бўлур эдилар.
Tafsir
Қайси бир пайғамбарни юборган бўлсак, унга қавми итоат этиши учун юборганмиз. Зеро, пайғамбар Аллоҳнинг иродаси ва тақдири ила фармон беради. Гуноҳлар қилиб, ўзларига ўзлари зулм қилган пайтларида олдингизга келиб, айбига иқрор бўлиб, надомат чекиб, тавба қилиб, истиғфор айтганларида ва сиз ҳам улар учун мағфират сўраганингизда, Аллоҳнинг тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли Зот эканини топган бўлардилар.