An-Nisa surasi, 61-oyat

4:61

وَإِذَا قِيلَ لَهُمۡ تَعَالَوۡاْ إِلَىٰ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَإِلَى ٱلرَّسُولِ رَأَيۡتَ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ يَصُدُّونَ عَنكَ صُدُودٗا ٦١

Агар уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва Пайғамбар ҳузурига келинглар», дейилса, мунофиқлар сендан тамоман юз ўгирганларини кўрурсан.

Tafsir

Ўша мунофиқларга: "Келинглар, Аллоҳ Ўз китобида нозил қилган ҳукмларга ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг қандай ҳукм чиқаришига қараб иш кўринглар" дейилса, кўрасизки, сиздан бутунлай юз ўгиришиб, ўзлари каби бир банданинг ҳакамлик қилишини хоҳлайдилар.