وَلَا تُؤۡتُواْ ٱلسُّفَهَآءَ أَمۡوَٰلَكُمُ ٱلَّتِي جَعَلَ ٱللَّهُ لَكُمۡ قِيَٰمٗا وَٱرۡزُقُوهُمۡ فِيهَا وَٱكۡسُوهُمۡ وَقُولُواْ لَهُمۡ قَوۡلٗا مَّعۡرُوفٗا ٥
Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўша моллардан ризқлантиринг, кийинтиринг ва уларга яхши сўзлар айтинг.
Tafsir
Эй валийлар - етимларни оталиққа олганлар, мол-давлатни тўғри тасарруф қила олмайдиган ақлсизларга молларни бериб қўймангиз. Зеро, Аллоҳ бу молларни бандаларнинг манфаатларига ва тирикчилик ишларига хизмат қиладиган восита қилган. Ақлсизлар эса молларни шу ишларга сарфлашни ҳам, асраб-авайлашни ҳам билмайдилар. Яхшиси, улар учун ўзларингиз сарф-харажатларини қилиб беринг, едириб-кийдиринг ва яхши гапиринг. Балоғатга етиб, мол-давлатни тўғри ишлата оладиган бўлганларидан кейингина уларга молларини қайтариб беринг.