An-Nisa surasi, 38-oyat

4:38

وَٱلَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمۡوَٰلَهُمۡ رِئَآءَ ٱلنَّاسِ وَلَا يُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَلَا بِٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۗ وَمَن يَكُنِ ٱلشَّيۡطَٰنُ لَهُۥ قَرِينٗا فَسَآءَ قَرِينٗا ٣٨

Улар молларини кишилар кўриши учун сарфларлар. Ҳамда Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмаслар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин!

Tafsir

Молларини одамлар кўрсин деб, улардан мақтов эшитиш учун сарфлайдиган, аслида эса ўзлари Аллоҳга ҳам, охиратга ҳам ишонмайдиган кимсалар учун ҳам хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз. Улар шайтонга эргашганлари туфайли йўлдан озганлар. Ким шайтонга дўст бўлса, шармандаи-шармисор бўлади. Шайтон энг ёмон дўстдир.