ٱلَّذِينَ يَبۡخَلُونَ وَيَأۡمُرُونَ ٱلنَّاسَ بِٱلۡبُخۡلِ وَيَكۡتُمُونَ مَآ ءَاتَىٰهُمُ ٱللَّهُ مِن فَضۡلِهِۦۗ وَأَعۡتَدۡنَا لِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابٗا مُّهِينٗا ٣٧
Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиган ва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни беркитадиганлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаганмиз.
Tafsir
Аллоҳ кимларни ёқтирмайди? Ўзлари ҳам Аллоҳ берган ризқдан инфоқ-эҳсон қилиб, бўйнидаги бурчини адо этмайдиган, ўзгаларни ҳам шундай қилишга чорлайдиган, Аллоҳ Ўз фазлу марҳамати ила ато этган мол-давлат, илм ва бошқа неъматларни яширадиган, одамларга ҳақиқатни айтмасдан, ботилни ҳақ қилиб кўрсатадиган кимсаларни ёқтирмайди. Бу хислатлар куфрга хос хислатлардир. Биз кофирларга хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз.