وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ عُدۡوَٰنٗا وَظُلۡمٗا فَسَوۡفَ نُصۡلِيهِ نَارٗاۚ وَكَانَ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرًا ٣٠
Ким ўшани тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни дўзахга киритурмиз. Бу эса, Аллоҳга осондир. 16
Izohlar
16 (Оятдаги «ўшани» бир-бирининг молини ботил йўл ила еб, ўзини-ўзи ҳалокатга дучор қилишга ишорадир. Демак, ким мазкур ишни тажовузкорлик (яъни, ҳаромлигини билиб туриб) ва зулм ила (яъни, қилишдан тап тортмай) қилса, охиратда дўзахга киритилади. Яъни, ботил йўл билан мол еганларни дўзахга киритиш Аллоҳ учун осондир, ҳеч ким қочиб, ҳийла қилиб қутула олмайди.)
Tafsir
Ким мана шу ман қилинган ишни қилиб, бировнинг молини ноҳақ олса ёки бировни билмасдан ё унутиб эмас, қасддан тажовузкорлик билан ўлдирса, уни албатта, Аллоҳ Қиёмат кунида дўзахга солади, ёндиради, азоблайди. Бу Аллоҳ учун жуда осон иш. Чунки У Зот ҳар ишга Қодир. У Зотнинг Қўлидан келмайдиган иш йўқ.