لَّن يَسۡتَنكِفَ ٱلۡمَسِيحُ أَن يَكُونَ عَبۡدٗا لِّلَّهِ وَلَا ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ ٱلۡمُقَرَّبُونَۚ وَمَن يَسۡتَنكِفۡ عَنۡ عِبَادَتِهِۦ وَيَسۡتَكۡبِرۡ فَسَيَحۡشُرُهُمۡ إِلَيۡهِ جَمِيعٗا ١٧٢
Масийҳ ҳам, муқарраб фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор бош тортмаслар. Ким Унинг ибодатидан бош тортса ва мутакаббирлик қилса, уларнинг ҳаммасини Ўзига тўплар.
Tafsir
Ийсо ибн Марям ҳам, юқори мартабали муқарраб* фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан ор қилмайдилар-ку! Қандай қилиб сизлар Ийсони ўзингизга худо қилиб оласиз? Қандай қилиб мушриклар фаришталарни ўзларига худо қилиб оладилар? Ким Аллоҳга бандалик қилишдан ор қилиб, ўзини катта олса, билиб қўйсинки, яқинда қиёмат куни Аллоҳ ҳаммани маҳшаргоҳга тўплайди ва ҳаммага амалига яраша жазо ё мукофотини беради.