An-Nisa surasi, 17-oyat

4:17

إِنَّمَا ٱلتَّوۡبَةُ عَلَى ٱللَّهِ لِلَّذِينَ يَعۡمَلُونَ ٱلسُّوٓءَ بِجَهَٰلَةٖ ثُمَّ يَتُوبُونَ مِن قَرِيبٖ فَأُوْلَٰٓئِكَ يَتُوبُ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمۡۗ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمٗا ١٧

Жаҳолат-ла ёмонлик қилиб қўйиб, сўнгра тезда тавба қиладиганларнинг тавбаси Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қиладир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир.

Tafsir

Аллоҳ гуноҳларни қасддан ёки бехосдан қилишидан қатъи назар, билмасдан, оқибатини ўйламасдан қилиб қўйиб, изидан дарҳол, ўлим келмасидан олдин Парвардигорига қайтиб, тавба қиладиганларнинггина тавбаларини қабул қилади. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбаларини қабул қилиб, гуноҳларини кечиради. Аллоҳ ҳамманинг аҳволини кўриб-билиб турадиган, ҳар бир тақдири ва шариатини ҳикмат билан қиладиган Зотдир.