فَبِمَا نَقۡضِهِم مِّيثَٰقَهُمۡ وَكُفۡرِهِم بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ وَقَتۡلِهِمُ ٱلۡأَنۢبِيَآءَ بِغَيۡرِ حَقّٖ وَقَوۡلِهِمۡ قُلُوبُنَا غُلۡفُۢۚ بَلۡ طَبَعَ ٱللَّهُ عَلَيۡهَا بِكُفۡرِهِمۡ فَلَا يُؤۡمِنُونَ إِلَّا قَلِيلٗا ١٥٥
Аҳдномаларини бузганлари, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Пайғамбарларни ноҳақдан ўлдирганлари, «қалбларимиз берк» деганлари учун. Йўқ! Балки, куфрлари сабабли Аллоҳ қалбларига муҳр босган, озгиналаридан бошқаси иймон келтирмаслар.
Tafsir
Қайта-қайта таъкидланган аҳдни бузганлари, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, пайғамбарларни ўлдиришгача журъат этганлари ва Муҳаммад алайҳиссолату вассаломга: "Дилларимизга парда тортилган, сен айтаётган гапларни уқмайди", деганлари сабабли, Биз, уларни Ўз раҳматимиздан қувдик. Аслида эса иш ундай эмас. Аксинча, Аллоҳ уларнинг қалбларини нонкўрликлари сабабли муҳрлаб қўйган. Энди уларга бирон эзгулик етиб бормайди. Иймонлари ҳам мутлақо асқотмайдиган ўта заиф иймондир.