An-Nisa surasi, 14-oyat

4:14

وَمَن يَعۡصِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُۥ يُدۡخِلۡهُ نَارًا خَٰلِدٗا فِيهَا وَلَهُۥ عَذَابٞ مُّهِينٞ ١٤

Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, У Зот уни абадий қолиш учун дўзахга киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир. 6

Izohlar

6 (Демак, бу дунёда фақат Аллоҳга ва Унинг Расулигагина итоат қилиб яшаш лозим. Бу итоат шариатга амал қилиш билан бўлади. Аллоҳга бўйсуниб, у кўрсатган дастурга амал қилиб яшаш иймонда, Исломда, диндорликда яшаш демакдир. Аллоҳнинг итоатидан чиқиб, бошқага итоат қилиш, унинг дастурини қўйиб, бошқанинг дастурига амал қилиш ширк, куфр ва жаҳаннамдир.)

Tafsir

Ким Аллоҳга ва Расулига осийлик қилиб, ҳукмларига бепарволик билан амал қилмаса ёки улар ҳақида шак-шубҳага борса, шариат белгилаб қўйган ҳадлардан тажовуз қилса, Аллоҳ уни дўзахга киритади ва у ўша жойда абадий қолади. Дўзахда унга хор қилгувчи азоб бордир.