يَعِدُهُمۡ وَيُمَنِّيهِمۡۖ وَمَا يَعِدُهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ إِلَّا غُرُورًا ١٢٠
У уларга ваъда берур ва хомхаёлларга солур. Шайтон уларга ғурурдан бошқа нарсани ваъда қилмас.
Tafsir
Шайтон уларга ёлғон ваъдалар беради. Уларни пуч орзуларга ишонтиради. У берган ваъдалар саробдан бошқа нарса эмас.