إِن يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦٓ إِلَّآ إِنَٰثٗا وَإِن يَدۡعُونَ إِلَّا شَيۡطَٰنٗا مَّرِيدٗا ١١٧
Улар Ундан бошқа фақат аёл санамларга ибодат қилурлар ва фақат бебош шайтонга ибодат қилурлар. 52
Izohlar
52 (Яъни, араб мушриклари Аллоҳдан бошқа, фақат аёл-санамларга ибодат қиладилар. Жоҳилий арабларнинг бузуқ эътиқодлари бўйича, фаришталар Аллоҳнинг қизлари ҳисобланар эди. Улар шунинг учун ҳам бутларини аёл киши шаклида ясашар ва уларга аёлларнинг исмини беришар эди.)
Tafsir
Ўша мушриклар Аллоҳни қўйиб, Лот, Уззо каби фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган санамларга ибодат қиладилар. Аслини олганда улар Аллоҳга итоат қилишдан бош тортган, ҳеч қандай яхшилиги бўлмаган шайтонга сиғинадилар. Чунки санамларга ибодат қилишни уларга айнан шу шайтон буюрган.