فَإِذَا قَضَيۡتُمُ ٱلصَّلَوٰةَ فَٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ قِيَٰمٗا وَقُعُودٗا وَعَلَىٰ جُنُوبِكُمۡۚ فَإِذَا ٱطۡمَأۡنَنتُمۡ فَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَۚ إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ كِتَٰبٗا مَّوۡقُوتٗا ١٠٣
Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир. 47
Izohlar
47 (Ҳар вақтда ҳам, ҳар намоздан кейин ҳам Аллоҳни зикир этиш тарғиб қилинади. Аммо бу ояти каримада бу иш хавф намозидан кейин, айниқса, зарур экани таъкидланмоқда. Ўтирганда ҳам, турганда ҳам, ёнбошлаганда ҳам, яъни ҳамма ҳолатларда Аллоҳ таолони зикр қилиб, ундан душман билан бўладиган жангда ғалаба-нусрат сўралади.)
Tafsir
Эй мўминлар, намоздан бўшаганингиздан кейин Аллоҳни ҳамма ҳолатда - турганингизда ҳам, ўтирганингизда ҳам, ёнбошлаганингизда ҳам тасбеҳ, таҳлил, ҳамд айтиб эслангиз. Хавф бартараф бўлиб, тинч-хотиржам бўлган пайтингизда намозни ҳамма рукнлари, вожибларию суннатлари билан тўкис адо этингиз. Намоз мўминларга муайян вақтда бажарилиши вожиб бўлган фарздир. Узр бўлмаса, муқимликда уни кечиктириш жоиз эмас. Мусофирликда эса икки намозни жам - бир қилиб ўқиш ҳам, қаср - қисқа қилиб ўқиш ҳам жоиз.