فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ مَكۡرِهِمۡ أَنَّا دَمَّرۡنَٰهُمۡ وَقَوۡمَهُمۡ أَجۡمَعِينَ ٥١
Назар сол! Уларнинг макри оқибати нима бўлди?! Биз, албатта, уларни ва қавмларини, ҳаммаларини ер билан яксон қилдик.
Tafsir
Эй Пайғамбар, улар қилган макрнинг оқибати нима бўлганини кўринг! Биз уларга Ўз ҳузуримиздан бир азоб юбориб, ҳамма-ҳаммасини қуритиб юбордик.