An-Naml surasi, 52-oyat

27:52

فَتِلۡكَ بُيُوتُهُمۡ خَاوِيَةَۢ بِمَا ظَلَمُوٓاْۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَعۡلَمُونَ ٥٢

Ана, зулмлари сабабли уйлари ҳувиллаб ётибди! Албатта, бунда биладиган қавмлар учун ибрат бордир.

Tafsir

Ана, зулм қилганлари туфайли уйлари вайронага айланиб, ҳувиллаб қолди. Бу ишларда мўмин-мусулмонларга ибрат бордир. Зеро, фақат уларгина ибрат олишни биладилар.