أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ لَهُمۡ سُوٓءُ ٱلۡعَذَابِ وَهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ هُمُ ٱلۡأَخۡسَرُونَ ٥
Ана ўшаларга ёмон азоб бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўргувчилардир. 1
Izohlar
1 (Бу дунёда охиратдан умиди йўқлиги учун молу дунё, айшу ишрат, шаҳвату лаззат кетидан тушиб, ўзини ўтга-чўққа уриб, расво бўлади. Охиратда эса, қанақа азобларга дучор бўлишини Аллоҳнинг Ўзи билади.)
Tafsir
Шу сифатларга эга бўлган кофирлар бу дунёнинг ўзида ҳам қатл қилиниш, асир олиниш каби азобларга дучор бўладилар. Охиратда эса энг катта зарар кўрадиганлар ана ўшалар бўлади. Чунки улар Қиёмат куни дўзахда абадий қолиб, ўзларини ҳам, оилаларини ҳам қўлдан бой берадилар.