قَالَ نَكِّرُواْ لَهَا عَرۡشَهَا نَنظُرۡ أَتَهۡتَدِيٓ أَمۡ تَكُونُ مِنَ ٱلَّذِينَ لَا يَهۡتَدُونَ ٤١
У (Сулаймон): «Унинг тахтини танимайдиган қилиб қўйинг. Кўрайлик-чи, у(малика) уни танирми ёки танимайдиганлардан бўлурми?» деди.
Tafsir
Сулаймон алайҳиссалом деди: "Тахтнинг шаклини ўзгартириб қўйинглар. Кўрайлик-чи, уни таний олармикин ёки ўзининг нарсасини танишга йўл тополмайдиганлардан бўлармикин".