An-Naml surasi, 40-oyat

27:40

قَالَ ٱلَّذِي عِندَهُۥ عِلۡمٞ مِّنَ ٱلۡكِتَٰبِ أَنَا۠ ءَاتِيكَ بِهِۦ قَبۡلَ أَن يَرۡتَدَّ إِلَيۡكَ طَرۡفُكَۚ فَلَمَّا رَءَاهُ مُسۡتَقِرًّا عِندَهُۥ قَالَ هَٰذَا مِن فَضۡلِ رَبِّي لِيَبۡلُوَنِيٓ ءَأَشۡكُرُ أَمۡ أَكۡفُرُۖ وَمَن شَكَرَ فَإِنَّمَا يَشۡكُرُ لِنَفۡسِهِۦۖ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ رَبِّي غَنِيّٞ كَرِيمٞ ٤٠

Китобдан илми бор шахс: «Мен уни сенга кўзингни очиб юмгунингча келтирурман», деди. Қачонки (Сулаймон) у(тахт)нинг ўз ҳузурида қарор топганини кўргач: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфрони неъмат қилса, бас, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир», деди. 11

Izohlar

11 (Уламолар «китобдан илми бор шахс»нинг кимлиги ҳақида кўп фикрлар айтганлар. У Тавротни, Исмул Аъзамни биладиган, Лавҳул Маҳфуздан хабардор эди, деган гапларни айтишган. Лекин Қуръони Карим ёки Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом айтмаганларидан кейин, ишончли илмий далил бўлмагач, Қуръон ибораси билан кифояланиб, Аллоҳ ўша шахсни «китобдан илми бор», деб айтибди, у ёғини Ўзи билади, дейишимиз тўғридир.)

Tafsir

Сулаймон ҳузуридаги китобдан хабари бор, жумладан, Аллоҳнинг буюк номи айтилиб дуо қилинганда у албатта ижобат бўлишини ҳам биладиган бир солиҳ олим киши: "Мен уни сенга кўз юмиб очгунингча келтираман", деди. Аллоҳга дуо қилди. Аллоҳ унинг дуосини ижобат айлаб, тахт ўша заҳоти ҳозиру нозир бўлди. Сулайҳмон алайҳиссалом тахтнинг ўз ҳузурида жойлашиб турганини кўргач, деди: "Бу Парвардигоримнинг шукр қиламанми ёки нонкўрлик қиламанми, шуни синаш учун кўрсатган фазлидандир. Ким шукр қилса, ўзига фойда. Ким нонкўрлик қилса, бас, Парвардигорим унинг шукр қилишидан беҳожат ва карамли Зотдир. Шу қадар карамлики, Уни инкор қилиб турган кофирга ҳам ризқ бераверади.".