ٱذۡهَب بِّكِتَٰبِي هَٰذَا فَأَلۡقِهۡ إِلَيۡهِمۡ ثُمَّ تَوَلَّ عَنۡهُمۡ فَٱنظُرۡ مَاذَا يَرۡجِعُونَ ٢٨
Бу мактубимни олиб бориб, уларга ташла, сўнгра четга чиқиб назар сол-чи, нима қайтарурлар», деди.
Tafsir
Сулаймон бир мактуб ёзиб, уни ҳудҳудга берди ва деди: "Мана бу мактубимни олиб бориб, Сабаъ аҳлига ташла. Хатни топширганингдан кейин бир чеккада қараб тур-чи, у ҳақда нималар дер эканлар.