طسٓۚ تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱلۡقُرۡءَانِ وَكِتَابٖ مُّبِينٍ ١
То. Сийн. Ушбулар Қуръон — очиқ китоб оятларидир.
Tafsir
Бундай ҳарфларнинг тафсири "Бақара" сурасининг бошида айтиб ўтилди. Сизга нозил қилинган оятлар Қуръон оятларидир, ҳеч бир чалкашлиги йўқ очиқ-ойдин китоб оятларидир. У ҳақда тафаккур қилган одам унинг Аллоҳ тарафидан эканини билади.