An-Najm surasi, 27-oyat

53:27

إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ لَيُسَمُّونَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ تَسۡمِيَةَ ٱلۡأُنثَىٰ ٢٧

Албатта, охиратга иймон келтирмаганлар фаришталарни аёл номи билан номларлар.

Tafsir

Қайта тирилиб, охиратга боришга ишонмайдиганлар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари деб эътиқод қиладилар-да, уларни аёлларнинг номлари билан номлайдилар. Аллоҳ уларнинг гапларидан Олий ва Буюкдир.