وَمَا لَهُم بِهِۦ مِنۡ عِلۡمٍۖ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّۖ وَإِنَّ ٱلظَّنَّ لَا يُغۡنِي مِنَ ٱلۡحَقِّ شَيۡـٔٗا ٢٨
Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Гумондан бошқа нарсага эргашмаслар. Албатта, гумон ҳақиқат ўрнига ўтмас.
Tafsir
Фаришталарни аёллар номланишидек номлашлари илм, билимга асосланган эмас. Бу ишда фақат гумонга, ҳаёлга эргашадилар. Гумон эса ҳақнинг бирон ўрнини боса олмас.