An-Najm surasi, 26-oyat

53:26

۞ وَكَم مِّن مَّلَكٖ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ لَا تُغۡنِي شَفَٰعَتُهُمۡ شَيۡـًٔا إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ أَن يَأۡذَنَ ٱللَّهُ لِمَن يَشَآءُ وَيَرۡضَىٰٓ ٢٦

Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Магар, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берса.

Tafsir

Самоларда қанча фаришталар борки, кимнидир шафоат қилмоқчи бўлсалар, уларнинг шафоатидан заррача фойда бўлмайди. Аллоҳ кимларнинг шафоат қилишига рухсат берса ва кимларнинг шафоат қилинишига рози бўлса, ўшаларгина бундан мустасно. Аллоҳ Ўзига шерик қилинганларнинг шафоат қилишларига ҳаргиз изн бермас. Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қилганларнинг шафоат қилинишига рози ҳам бўлмас.