An-Najm surasi, 18-oyat

53:18

لَقَدۡ رَأَىٰ مِنۡ ءَايَٰتِ رَبِّهِ ٱلۡكُبۡرَىٰٓ ١٨

Дарҳақиқат, ўз Роббисининг улкан белгиларидан кўрди. 1

Izohlar

1 (Муҳаммад алайҳиссалом меърож кечасида, жаннатни, дўзахни, Байтул маъмурни, ўтган пайғамбарларни, Жаброил алайҳиссаломнинг асл ҳолатларини ва бошқаларни кўрдилар.)

Tafsir

Дарҳақиқат, Муҳаммад алайҳиссалом меърож кечаси Парвардигорининг қудратига далолат қиладиган буюк оятларидан айримларини, жумладан, жаннат ва дўзахни кўрди.