وَيَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَمۡلِكُ لَهُمۡ رِزۡقٗا مِّنَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ شَيۡـٔٗا وَلَا يَسۡتَطِيعُونَ ٧٣
Ва Аллоҳдан ўзга — уларга осмонлару ердан ҳеч бир ризққа молик бўла олмайдиган ва ҳеч нарсага қодир бўла олмайдиган — нарсаларга ибодат қилурларми? 27
Izohlar
27 (Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган ўша нарсаси нима эканини ўйлаб кўрмайдими? Нима учун унга сиғиняпти ўзи? Ахир, сиғинаётган нарсаси унга бирор ризқни бера олмайди-ку?! У нарса ризқ ҳам, неъмат ҳам беришга қодир эмас-ку! Хўш, ризқ беришга қодир бўлмаган, ҳеч бир ризқ бера олмайдиган нарсага нима учун ибодат қилади?! Эй мушриклар!!!)
Tafsir
Анави мушриклар Аллоҳни қўйиб, уларга осмонлардан ҳам, ердан ҳам ҳеч нарсани ризқ қилиб бера олмайдиган, ҳеч иш қўлидан келмайдиган бутларга бандалик қиладилар. Бутлар жонсиз нарсалардир. Уларда ҳаёт ҳам, илм ҳам йўқ.