وَيَجۡعَلُونَ لِلَّهِ مَا يَكۡرَهُونَۚ وَتَصِفُ أَلۡسِنَتُهُمُ ٱلۡكَذِبَ أَنَّ لَهُمُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ لَا جَرَمَ أَنَّ لَهُمُ ٱلنَّارَ وَأَنَّهُم مُّفۡرَطُونَ ٦٢
Улар ўзлари ёқтирмаган нарсани Аллоҳники қилурлар. Уларнинг тиллари эса, ёлғондан ўзларига гўзал (оқибат) бўлишини васф қилур. Ҳеч шубҳа йўқки, уларга, албатта, дўзах бўлур ва, албатта, улар унутилганлардир.
Tafsir
Аллоҳга ўзлари ёқтирмайдиган аёлларни қилиб, яна тиллари ёлғондан ўзлари учун Аллоҳнинг даргоҳида гўзал мартаба, оқибат борлиги ҳақида гапиради. Ўзлари айтганларидек, қайта тириладиган бўлсалар, улар учун дўзах бўлиши муқаррар. Унга ташланадилар ва ундан ҳеч қачон чиқмайдилар.