أَوۡ يَأۡخُذَهُمۡ فِي تَقَلُّبِهِمۡ فَمَا هُم بِمُعۡجِزِينَ ٤٦
Ёхуд уларни ҳаракатлари асносида олишидан, улар У зотни ожиз қолдирувчи бўла олмасликларидан (хотиржаммилар)? 17
Izohlar
17 (Агар Аллоҳ хоҳласа, уларни ҳаракатда бўлиб, шаҳарма-шаҳар кезиб, сайру саёҳат ёки бошқа ишлар билан машғул бўлиб юрганларида ҳам олаверади. Аллоҳни ожиз қолдириб, қочиб қутула билмайдилар. Нимага ишониб кофир ҳолида юрибдилар?)
Tafsir
Ёки азоб уларга сафарларидами, тирикчилик пайида юрган пайтларидами, тўсатдан келиб қолишидан, кейин эса ўзларини қутқара олмай қолишларидан қўрқмай, хотиржам юрибдиларми?