An-Nahl surasi, 30-oyat

16:30

۞ وَقِيلَ لِلَّذِينَ ٱتَّقَوۡاْ مَاذَآ أَنزَلَ رَبُّكُمۡۚ قَالُواْ خَيۡرٗاۗ لِّلَّذِينَ أَحۡسَنُواْ فِي هَٰذِهِ ٱلدُّنۡيَا حَسَنَةٞۚ وَلَدَارُ ٱلۡأٓخِرَةِ خَيۡرٞۚ وَلَنِعۡمَ دَارُ ٱلۡمُتَّقِينَ ٣٠

Ва тақво қилганларга: «Роббингиз нимани нозил қилди?», дейилди. Улар: «Яхшиликни», дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Роббиларининг диёри нақадар яхши. 9

Izohlar

9 (Мушрикларга «Роббингиз нимани нозил қилди?» дейилганида, «Аввалгиларнинг афсоналарини», дейишган эди. Чунки улар динга, Қуръонга ўтган авлодларнинг афсонаси, эскилик сарқити, деб қарадилар. Шунинг учун ёмон оқибатга учрадилар. Ўша мушрик ва кофирлардан фарқли ўлароқ тақводорлар яхши оқибатга эришдилар.)

Tafsir

Павардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларга: "Парвардигорингиз пайғамбарингиз Муҳаммад алайҳиссаломга нимани нозил қилди?", дейилди. "Аллоҳ унга буюк эзгуликни нозил қилди", деб жавоб бердилар. Аллоҳга ибодат қилиш ва бандалар билан яхши муомалада бўлиш каби яхши амалларни қилган одамларга шу дунёнинг ўзида ҳам яхшиликлар бўлади. Ғалаба ва мўл ризқ шулар жумласидан. Лекин улар учун Аллоҳнинг охиратда тайёрлаб қўйгани бу дунёдагисидан анча яхшироқдир. Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотларнинг охиратдаги маскани нақадар яхши!