قَدۡ مَكَرَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ فَأَتَى ٱللَّهُ بُنۡيَٰنَهُم مِّنَ ٱلۡقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيۡهِمُ ٱلسَّقۡفُ مِن فَوۡقِهِمۡ وَأَتَىٰهُمُ ٱلۡعَذَابُ مِنۡ حَيۡثُ لَا يَشۡعُرُونَ ٢٦
Батаҳқиқ, улардан олдингилар ҳам макр қилганлар. Бас, Аллоҳ биноларини пойдеворидан йиқитди. Шифт уларнинг устига қулаб тушди. Ва уларга ўзлари сезмаган томондан азоб келди.
Tafsir
Олдинлари ҳам кофирлар пайғамбарларига макр-ҳийлалар қилгандилар. Ўшанда Аллоҳ уларнинг биноларини пойдеворидан қулатганди. Шу билан уларни том босиб қолганди. Уларга азоб ўзлари кутмаган тарафдан келганди. Улар, қурган биноларимиз бизни асрайди, деб ўйлагандилар. Айнан ўша бинолари уларни ҳалок қилганди.