وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ مَا تُسِرُّونَ وَمَا تُعۡلِنُونَ ١٩
Аллоҳ нимани сир тутаётганингизни ва нимани ошкор қилаётганингизни биладир.
Tafsir
Эй бандалар, Аллоҳ ҳамма ишларингизни билиб-кўриб туради. Сир тутаётганингизни ҳам билади, ошкор қилаётганингизни ҳам билади. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.