وَإِن تَعُدُّواْ نِعۡمَةَ ٱللَّهِ لَا تُحۡصُوهَآۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَغَفُورٞ رَّحِيمٞ ١٨
Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмассизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳимли Зотдир. 6
Izohlar
6 (Ҳа, Аллоҳнинг бандаларига берган неъматлари сонсиз-саноқсиздир. Уларнинг баъзилари юқоридаги оятларда эслатиб ўтилди. Аслида эса, агар инсонлар ўзларига берилган неъматларни ҳисоблашга уринсалар, санаб саноғига ета олмайдилар. Шундай сон-саноқсиз неъматнинг шукрини ҳеч ким адо қила билмайди. Агар Аллоҳ ҳамма неъматлари учун тўла-тўкис шукрни талаб этса, бандаларга жуда қийин бўларди.)
Tafsir
Эй одамлар, Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматларини санашга урина кўрманглар. Барибир унинг саноғига ета олмайсизлар. Чунки улар сон-саноқдан кўп ва хилма-хилдир. Аллоҳ Мағфиратли Зотдирки, шукр қилмай турган пайтингизда тўсатдан сизни жазоламайди. Ўзингизга келиш олишингизга фурсат беради. Аллоҳ Меҳрибондирки, гуноҳларингиз ва нонкўрлигингиз туфайли сизлардан неъматларини қисиб қўймайди.