An-Nahl surasi, 11-oyat

16:11

يُنۢبِتُ لَكُم بِهِ ٱلزَّرۡعَ وَٱلزَّيۡتُونَ وَٱلنَّخِيلَ وَٱلۡأَعۡنَٰبَ وَمِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ ١١

У ўша (сув) ила сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.

Tafsir

Аллоҳ шу сув орқали сизларга экинлар, зайтун, хурмо, узумлар ва бошқа ҳамма мевалардан ўстириб-ундириб беради. Шу бир сувдан турли хил рангли ва турли хил таъмли ўсимликнинг ўсиб-унишида фикр юритадиган одамлар учун Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи оят-аломатлар бор.