أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ طَبَعَ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ وَسَمۡعِهِمۡ وَأَبۡصَٰرِهِمۡۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡغَٰفِلُونَ ١٠٨
Ана ўшаларнинг қалблари, қулоқлари ва кўзларига Аллоҳ муҳр босгандир. Ана ўшалар ғофиллардир.
Tafsir
Олдин мўмин бўлиб, кейин диндан қайтган, муртад бўлган кимсалар ҳақиқий бадбахтлардир. Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйган. Энди уларга насиҳат кор қилмайди. Аллоҳ уларнинг қулоқларини ҳам муҳрлаб қўйган. Энди уларга фойдали гаплар кирмайди. Аллоҳ уларнинг кўзларини ҳам муҳрлаб қўйган. Энди улар иймонга далолат қиладиган оят-аломатларни кўра олмайдилар. Ана ўшалар бахт ва бахтсизлик нималигини билмайдиган, Аллоҳ уларга тайёрлаб қўйган азобдан бехабар ғофиллардир.