Al-Waqi'ah surasi, 45-oyat

56:45

إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ ٤٥

Албатта, улар бундан олдин ҳойи-ҳавасга берилганлардан эдилар.

Tafsir

Улар шу азобга йўлиқишларидан олдин дунёда маишатпараст эдилар. Шаҳватларидан, орзу-ҳавасларидан бошқа ғамлари йўқ эди.