إِنَّ ٱلَّذِي فَرَضَ عَلَيۡكَ ٱلۡقُرۡءَانَ لَرَآدُّكَ إِلَىٰ مَعَادٖۚ قُل رَّبِّيٓ أَعۡلَمُ مَن جَآءَ بِٱلۡهُدَىٰ وَمَنۡ هُوَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ ٨٥
Сенга Қуръонни фарз қилган Зот, албатта, сени қайтар жойга қайтаргувчидир. Сен: «Роббим ҳидоят келтирган шахсни ҳам ва очиқ-ойдин гумроҳликдаги шахсни ҳам яхши билгувчидир», деб айт. 33
Izohlar
33 (Сен она юртингдан ҳижрат қилиб кетишга мажбур бўлаётганингдан ўкинма. Сенга Қуръон тиловати ва унга амал қилишни фарз қилган Зот — Аллоҳ, албатта, сени қайтар жойга — Маккага яна қайтаргувчидир.)
Tafsir
Сизга Қуръонни индирган, уни одамларга етказишни ва ундаги ҳукмларга амал қилишни фарз қилган Зот сизни албатта музаффар ҳолингизда Маккага қайтаради. Эй Пайғамбар, мушрикларга айтинг: "Ким ҳидоятни олиб келганини ҳам, ким ҳақ йўлдан озиб, очиқ залолатга кетганини ҳам Парвардигорим билгувчироқдир".