Al-Qasas surasi, 7-oyat

28:7

وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰٓ أُمِّ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَرۡضِعِيهِۖ فَإِذَا خِفۡتِ عَلَيۡهِ فَأَلۡقِيهِ فِي ٱلۡيَمِّ وَلَا تَخَافِي وَلَا تَحۡزَنِيٓۖ إِنَّا رَآدُّوهُ إِلَيۡكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ ٧

Ва Мусонинг онасига: «Уни эмизавер. Бас, (унга ёмонлик етишидан) қўрққан чоғингда уни дарёга ташла, қўрқма, хафа бўлма, Биз, албатта, уни сенга қайтаргувчимиз ва Пайғамбарлардан қилгувчимиз», деб ваҳий қилдик. 2

Izohlar

2 (Араб тилшунос олимлари бу ояти каримани Қуръони Каримнинг юксак даражадаги балоғат ва фасоҳатига мисол сифатида келтирадилар. Аллоҳ таоло биргина оятда иккита буйруқ — «эмизавер» ва «дарёга ташла», иккита қайтариш — «қўрқма», «хафа бўлма», иккита башорат — «уни сенга қайтарамиз» ва «пайғамбарлардан қилгувчимиз» жуфтликларини ишлатгандир. Оналари кўнгилларига Аллоҳ таоло илҳом этган буйруқни бажардилар. Гўдакни сандиққа солиб, дарёга оқизиб юбордилар.)

Tafsir

Мусо алайҳиссаломнинг онасига шундай илҳом бердик: "Уни эмизавер. Уни Фиръавн ва унинг қавми ўлдириб қўйишидан қўрқсанг, бир сандиққа солиб Нил дарёсига ташла. Чўкиб кетишидан қўрқма, унинг фироқидан хафа бўлма. Биз уни сенга аниқ тирик қайтаргувчимиз ва уни Аллоҳнинг пайғамбарларидан бири қилгувчимиз".