وَقِيلَ ٱدۡعُواْ شُرَكَآءَكُمۡ فَدَعَوۡهُمۡ فَلَمۡ يَسۡتَجِيبُواْ لَهُمۡ وَرَأَوُاْ ٱلۡعَذَابَۚ لَوۡ أَنَّهُمۡ كَانُواْ يَهۡتَدُونَ ٦٤
Ва: «Менинг «шерик»ларимни чақиринглар», дейилур. Улар чақирурлар. Бас, (сохта худолари) уларга жавоб бермаслар. Ва, азобни кўрурлар. Кошки, ҳидоят топган бўлганларида эди! 24
Izohlar
24 (Қани, у дунёда ибодат қилиб юрган худоларини энди чақирсинлар, уларга ёрдам беришсин. Ҳозир ёрдам беришмаса, қачон ёрдам беришади? Мушриклар Аллоҳга шерик қилган сохта худоларини чақирадилар. «Бас, (сохта худолари) уларга жавоб бермаслар». Бу дунёда жавоб бера олмаган сохта худолар у дунёда жавоб бера билармиди? Демак, мушрикларнинг умидлари узилди. Ана шунда улар «азобни кўрурлар».)
Tafsir
Уларга: "Бутларингизни чақиринглар, сизларни бу азоблардан қутқариб олсинлар", дейилди. Улар бутларини чақирдилар. Бутлари бу чақириққа жавоб бера олмадилар. Шунда улар ўзларига тайёрлаб қўйилган азобни кўрдилар-да, қани энди ўша дунёда ҳидоят топган бўлганимизда, деб қолдилар.