وَمَا كُنتَ بِجَانِبِ ٱلۡغَرۡبِيِّ إِذۡ قَضَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَى ٱلۡأَمۡرَ وَمَا كُنتَ مِنَ ٱلشَّٰهِدِينَ ٤٤
Биз Мусога ишни ҳукм қилган пайтимизда сен ғарбий томонда эмас эдинг ва гувоҳлардан ҳам бўлмагансан. 16
Izohlar
16 (Эй Муҳаммад! Мусога пайғамбарликни, Таврот ва унинг ҳукмини берган пайтимизда Тур тоғининг ғарбий томонида йўқ эдинг. Бу ишга гувоҳлардан ҳам бўлмагансан.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, Мусонинг ишини ниҳоялаб, уни Фиръавн ва унинг одамларига пайғамбар қилиб юбораётганимизда сиз тоғнинг ғарбий тарафида ҳам бўлмагансиз, воқеанинг гувоҳи ҳам бўлмагансиз. Уни одамларга худди ўзингиз кўргандек гапириб бера олмайсиз. Гапираётганларингизнинг ҳаммаси Аллоҳ тарафидан сизга юборилган ваҳийдир.