وَجَعَلۡنَٰهُمۡ أَئِمَّةٗ يَدۡعُونَ إِلَى ٱلنَّارِۖ وَيَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ لَا يُنصَرُونَ ٤١
Ва уларни дўзахга чақирадиган пешволар қилдик. Қиёмат куни эса, уларга ёрдам берилмас. 15
Izohlar
15 (Ахир, бу дунёдан ноҳақ такаббурлик қилиб, дўзахга даъват бўйича пешволик билан ўтган бўлсалар, уларга қандай қилиб ёрдам берилиши мумкин?)
Tafsir
Уларни золимларга, йўлдан озганларга куфру залолатни мақтаб, чиройли қилиб кўрсатиш билан дўзахга чақирадиган пешволар қилдик. Қиёмат куни уларга ёрдам берилмас. Аксинча, уларга азоб қилмишлари туфайли зиёда қилиб берилади. Зеро, бўйинларида ўзларининг ҳам, уларга эргашган тобеларининг ҳам гуноҳлари бўлади.