Al-Qasas surasi, 20-oyat

28:20

وَجَآءَ رَجُلٞ مِّنۡ أَقۡصَا ٱلۡمَدِينَةِ يَسۡعَىٰ قَالَ يَٰمُوسَىٰٓ إِنَّ ٱلۡمَلَأَ يَأۡتَمِرُونَ بِكَ لِيَقۡتُلُوكَ فَٱخۡرُجۡ إِنِّي لَكَ مِنَ ٱلنَّٰصِحِينَ ٢٠

Ва шаҳарнинг нариги четидан бир киши шошиб келиб: «Эй Мусо, аниқки, аъёнлар сени ўлдириш учун тил бириктирмоқдалар. Бас, чиқиб кет! Албатта, мен сенга насиҳат қилгувчиларданман», деди.

Tafsir

Бу хабар тарқалиб кетди. Шаҳарнинг нариги четидан бир одам шошиб келиб Мусога: "Фиръавн қавмининг аъёнлари сени ўлдириш ҳақида маслаҳат қилишяпти, шаҳардан чиқиб кет, сенга ачинганимдан холис насиҳат қиляпман", деди.