وَلَمَّا بَلَغَ أَشُدَّهُۥ وَٱسۡتَوَىٰٓ ءَاتَيۡنَٰهُ حُكۡمٗا وَعِلۡمٗاۚ وَكَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ ١٤
Қачонки у вояга етиб, мукаммал бўлганида, унга ҳикмат ва илмни бердик. Биз яхши амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз. 4
Izohlar
4 (Биз «вояга етиб» деб таржима қилган «балаға ашудда» иборасини араблар жисмоний жиҳатдан вояга етиш, «мукаммал бўлганида» деб ўгирган «иставо» сўзини ақлий жиҳатдан камолга етиш, деб тушунадилар. Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Вояга етиш ўн саккиздан ўттиз ёшгача, мукаммал бўлиш ўттиздан қирққача», деган эканлар.)
Tafsir
Бадани пишиб-етилиб, кучга тўлгач, унга ўзи пайғамбар бўлишидан олдинги Бани Исроилнинг динини англаш ва билиш неъматини ато этдик. Мусони тоати учун мукофотлаганимиздек, ҳамма замону макондаги яхшилик қилувчиларни мукофотлаймиз.