أَءُلۡقِيَ ٱلذِّكۡرُ عَلَيۡهِ مِنۢ بَيۡنِنَا بَلۡ هُوَ كَذَّابٌ أَشِرٞ ٢٥
Бизларнинг орамиздан унга зикр (ваҳий) туширилибдими?! Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир», дедилар.
Tafsir
Орамиздан келиб-келиб ўшанга ваҳий тушибдими? Йўқ, бўлиши мумкин эмас. У бир мутакаббир каззоб, холос.