وَجَعَلۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ شَٰمِخَٰتٖ وَأَسۡقَيۡنَٰكُم مَّآءٗ فُرَاتٗا ٢٧
Ва Биз унда юксак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик.
Tafsir
Ерни қимирламасдан маҳкам туриши учун унда баланд ва мустаҳкам тоғларни барпо қилдик.
Эй одамлар, сизларни ширин-чучук сув билан таъминладик. Шуларни яратган Зот сизларни қайта тирилтиришдан ожиз қолиши асло мумкин эмас.