۞ وَإِذَا رَأَيۡتَهُمۡ تُعۡجِبُكَ أَجۡسَامُهُمۡۖ وَإِن يَقُولُواْ تَسۡمَعۡ لِقَوۡلِهِمۡۖ كَأَنَّهُمۡ خُشُبٞ مُّسَنَّدَةٞۖ يَحۡسَبُونَ كُلَّ صَيۡحَةٍ عَلَيۡهِمۡۚ هُمُ ٱلۡعَدُوُّ فَٱحۡذَرۡهُمۡۚ قَٰتَلَهُمُ ٱللَّهُۖ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ ٤
Ва агар уларни кўрсанг, жисмлари сени ажаблантирур ва агар гапирсалар, гапларига қулоқ осарсан. Улар худди суяб қўйилган ходага ўхшарлар. Ҳар қичқириқни зиддиларига ҳисобларлар. Улар душмандирлар. Улардан ҳазир бўл. Аллоҳ уларга уруш очсин, ҳақдан қандоқ ўгирилурлар?! 1
Izohlar
1 (Бу оятда Аллоҳ таоло мунофиқларнинг баъзи сифатлари ва тасарруфларини мўминлар улардан эҳтиёт бўлишлари учун баён қилмоқда. Чунки мунофиқларнинг ичида чиройли юзли, келишган гавдали, сўзга уста кишилар бор. Бундай қараганда, келишган, туппа-тузук одамлар, гаплари ҳам кишиларни ром қиладиган. Масалан, мунофиқларнинг ўша пайтдаги раҳбари Абдуллоҳ ибн Убай қоматли, чиройли ва сўзламол одам эди. Бошқа мунофиқлардан ҳам унга ўхшашлари бор эди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг мажлисларига келиб, деворга суяниб ўтирар эдилар. Саҳобалар уларнинг қоматларига ҳавас билан боқишар, гапларига қулоқ солар эдилар. Лекин барибир қалблари иймондан, яхшиликдан холи бўлгани учун Аллоҳ таоло уларни деворга суяб қўйган ходага ўхшатмоқда.)
Tafsir
Уларни кўрсангиз, бўй-бастлари, салобати, кўркамлиги сизни ҳайратга солади. Гапирсалар, гапларига маҳлиё бўлиб қулоқ соласиз. Эй Пайғамбар, улар сизнинг олдингизда суяб қўйилган ходаларга ўхшайдилар. Ҳеч нарсани англамайдилар. Қўрқувлари шу даражадаки, ҳар бир шовқинни ўзларига қарши қаратилган бир бало-офат, деб биладилар. Улар ҳақиқий душманлардир. Эй Пайғамбар, улардан эҳтиёт бўлинг. Тағин найранг ишлатиб, сизларингизни фош этиб юборишмасин. Аллоҳ уларни лаънатласин. Ҳужжату далиллар шу қадар очиқ-равшан бўлиб турса-да, яна қандай қилиб иймондан юз ўгирар эканлар-а!