ٱلَّذِي خَلَقَ سَبۡعَ سَمَٰوَٰتٖ طِبَاقٗاۖ مَّا تَرَىٰ فِي خَلۡقِ ٱلرَّحۡمَٰنِ مِن تَفَٰوُتٖۖ فَٱرۡجِعِ ٱلۡبَصَرَ هَلۡ تَرَىٰ مِن فُطُورٖ ٣
У етти осмонни табақама-табақа яратган. Роҳманнинг яратганида ҳеч тафовут кўрмассан. Қайта назар сол! Бирор камчилик кўряпсанми?
Tafsir
Аллоҳ таоло етти осмонни яратган Зотдир. Ҳар бир осмон бир-бирига тегмаган ҳолда қават-қават қилиб яратилган. Эй инсон, Аллоҳ яратган нарсаларда биронта ҳам номутаносибликни кўрмайсан. Яна қайта назар сол-чи, бирон ёриқ ёки тешикни кўрармикинсан?! Асло кўролмассан! Фақатгина пухта-пишиқ ижодни кўрасан, холос.