ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلۡمَوۡتَ وَٱلۡحَيَوٰةَ لِيَبۡلُوَكُمۡ أَيُّكُمۡ أَحۡسَنُ عَمَلٗاۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡغَفُورُ ٢
У, ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратди. У азийз ва ўта мағфиратлидир. 1
Izohlar
1 (Ўлимни эслаган одам унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.)
Tafsir
Эй одамлар, Аллоҳ таоло сизларнинг қайси бирингиз амали яхшироқ эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратди. У шундай қудратлики, ҳеч ким уни енга олмайди. Шу билан бирга тавба қилган бандаларининг гуноҳларини кечирувчи Ғофур зотдир.