Al-Mulk surasi, 16-oyat

67:16

ءَأَمِنتُم مَّن فِي ٱلسَّمَآءِ أَن يَخۡسِفَ بِكُمُ ٱلۡأَرۡضَ فَإِذَا هِيَ تَمُورُ ١٦

Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми? 4

Izohlar

4 («Осмондаги Зот»дан мурод Аллоҳ таолодир, зеро, У зот бутун халқларидан, жумладан, осмонлардан ҳам юқоридадир.)

Tafsir

Яшаш учун қулай қилиб қўйилган ерни Қоруннинг оёқлари остидан ёриб юборган осмондаги Аллоҳ сизларнинг остингиздан ёриб юборишидан хотиржаммисизлар? Сокин ер кутилмаганда изтиробга тушиб қолишидан қўрқмайсизларми?