هُوَ ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ ذَلُولٗا فَٱمۡشُواْ فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُواْ مِن رِّزۡقِهِۦۖ وَإِلَيۡهِ ٱلنُّشُورُ ١٥
У сизларга ерни бўйсундириб қўйган Зотдир. Бас, анинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг ва қабрдан чиқиб бориш ҳам Унинг ҳузурига бўладир. 3
Izohlar
3 (Уламоларимиз қадимдан ушбу ояти кариманинг тафсирини Исломда меҳнатга чорлаш, ризқни териб ейиш, Ер юзинининг турли жойларида ҳаракат қилиш зарурлигига далил қилиб келтирадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ерни инсонга бўйсундириб қўйган, лекин бу ҳақиқат ҳозирги асримиздагидек ҳеч қачон яққол кўзга ташланмаган.)
Tafsir
Аллоҳ таоло ер юзини яшашингиз учун енгил ва қулай қилиб қўйган Зотдир. Бас, ернинг ҳар тарафларида кезинглар ва унда Аллоҳ ҳозирлаб қўйган ризқлардан тановул қилинглар. Ҳисоб-китоб ва жазо учун қайта тирилиб борар жойингиз ёлғиз Унинг ҳузуридадир.