Al-Mujadilah surasi, 9-oyat

58:9

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا تَنَٰجَيۡتُمۡ فَلَا تَتَنَٰجَوۡاْ بِٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡعُدۡوَٰنِ وَمَعۡصِيَتِ ٱلرَّسُولِ وَتَنَٰجَوۡاْ بِٱلۡبِرِّ وَٱلتَّقۡوَىٰۖ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ ٱلَّذِيٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ ٩

Эй, иймон келтирганлар! Қачон сирли суҳбат қилсангиз, гуноҳ, душманлик ва Пайғамбарга маъсиятга сирли суҳбат қилмангиз. Яхшилик ва тақвога сирли суҳбат қилингиз. Ҳузурига тўпланиб борадиганингиз Аллоҳга тақво қилингиз. 3

Izohlar

3 (Мусулмонлар ўзаро суҳбатларида доимо бир-бирларини яхшиликка ва тақвога чорлашлари лозим. Афсуски, ҳозир бу қуръоний таълимотлар бизнинг орамиздан йўқолган. Ўзаро суҳбатлар ёлғон, бўҳтон, туҳмат ва ғийбатдан иборат бўлиб қолмоқда. Бу эса мусулмонларнинг на одобига, на шаънига тўғри келади.)

Tafsir

Эй, Аллоҳга иймон келтириб, унинг шариатига амал қилаётганлар! Яҳудийларга ўхшаб, гуноҳ, тажовуз ва пайғамбарга осийлик қилиш ҳақида ўзаро шивирлашманглар. Аллоҳга итоат қилиш, гуноҳлардан тийилиш ҳақида эса пинҳона гаплашаверинглар. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Қиёмат куни ҳисоб ва жазо учун ёлғиз Унинг ҳузурига тўпланасизлар.